Жорий йилда Қозоғистонда 200 га яқин аҳоли пункти марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йил охирига қадар 5 та шаҳар ва 192 та қишлоқ аҳоли пункти марказлаштирилган сув билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йил якунларига кўра, аҳолини сув билан таъминлаш шаҳарларда 98,4 фоизни, қишлоқ аҳоли пунктларида 94,5 фоизни ташкил этди. Жамбил, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилояти ва Ақмола вилоятида қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлаш кўрсаткичи паст. 6 та вилоятда шаҳар аҳолиси 100 фоиз сув билан қопланган. Улар Шимолий Қозоғистон вилояти, Манғистау, Атирау, Жетису, Ғарбий Қозоғистон вилояти ва Қизилўрда вилоятидир. Жорий йил охирига қадар 5 шаҳар ва 192 қишлоқ аҳоли пункти марказлаштирилган сув билан таъминланади. Бунинг учун республика бюджетидан 172 миллиард тенге ажратилди», - деди Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг қайд этишича, юқорида қайд этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида қишлоқ аҳолисининг 96 фоизи, шаҳар аҳолисининг 98,7 фоизи ичимлик суви масаласи ҳал этилади.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, 2025 йил охиригача шаҳар ва қишлоқ аҳолиси 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланиши керак. 2023-2025 йилларда сув масаласини ҳал қилиш учун 525 миллиард тенге қўшимча маблағ керак», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марат Қарабаев жорий йилда уй-жой ижараси учун навбатда турган 69,2 минг фуқарога субсидиялар берилишини айтган эди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар