Жорий йилда Қозоғистонда 10 минг км йўл таъмирланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бу йил 10 минг километр йўл қурилди ва таъмирланди. Бу ҳақда мамлакат Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик хабарига кўра, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик 10 минг километр автомобил йўллари қурилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Уларнинг 3,6 минг километри республика аҳамиятига молик автомобил йўлларидир.

Шунингдек, йўл бўйида хизмат кўрсатишни ривожлантириш мақсадида тўлиқ хизмат турларига эга 71 мажмуа ишга туширилган. Булар: лагерлар, мотеллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш шохобчалари, ресторанлар ва дўконлар ва бошқалардир.

Сўнгги хабарлар