Жорий йилда Қозоғистонда 1,8 минг километрга яқин газ қувурлари тортилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий лойиҳада маҳаллий энергетика ва нефть-кимё саноатига алоҳида эътибор қаратилган. Айни пайтда ушбу соҳа иқтисодиётни модернизация қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон халқи фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси доирасида энергетика ва нефть-кимё саноатига катта аҳамият берилмоқда. Жорий йил якунларига кўра, мамлакатимизда нефт қазиб олиш ҳажми 85,7 миллион тоннани ташкил этади. Саноатни янада ривожлантириш мақсадида айни пайтда Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақ конларида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Келгусида «Қаламқас» денгиз ва Хазар денгиз лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 51 миллиард доллардан ошади», — деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир, шунингдек, мамлакатни газлаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилаётганини маълум қилди.

– Жорий йилда умумий қиймати қарийб 52 миллиард тенге бўлган 140 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, 1,8 минг километрга яқин газ қувурлари тортилди. Шу муносабат билан бугунги кунда аҳолини газ билан таъминлаш 10 миллион кишидан ошади. Бу иш давом этади. Нефть ва газ қазиб чиқаришни ривожлантириш иқтисодиётни модернизация қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. 2021 йил якунларига кўра, нефть-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 190 минг тоннани ташкил этади», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар