Жорий йилда Қозоғистон ЯИМ 3,8 ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин 11 ойда мамлакатда 13,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«11 ой якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,8 фоизга етди. Умуман олганда, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш кузатилмоқда. Реал секторнинг ишлаб чиқариш секторида ўсиш 5,2 фоизни ташкил этди. Жумладан, машинасозлик 18,6 фоизга, автомобил йиғиш 21,3 фоизга, локомотив ва автомобил ишлаб чиқариш 56,7 фоизга ўсди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 9,2 фоизга, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 27,9 фоизга ўсди», — деди у Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноати кўмир қазиб олишнинг 0,7 фоизга, темир рудаси ишлаб чиқаришнинг 3,9 фоизга ўсиши ҳисобига тикланди.

«Хизмат кўрсатиш соҳасида барқарор ўсиш кузатилмоқда. Алоқа, савдо ва транспорт хизматларининг юқори суръатлари ҳисобига ўсиш 3,9 фоизга тезлашди. Қурилиш саноати ҳам изчил ривожланмоқда. Ўсиш 6,2 фоиз даражасида. 11 ойда мамлакатимизда 13,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга кўпдир», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар