Жорий йилда Қозоғистон ва Литва ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 млн доллардан ошди

None
ASTANA. Kazinform - Йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Литва ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бундай рақамларни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари ҳақида ОАВга берган баёнотида келтирди.

«Анъанавий логистика занжирлари узилиб қолганига қарамай, 2022 йилнинг 9 ойида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,1 баробар ошиб, 500,4 миллион АҚШ долларини ташкил этганини мамнуният билан таъкидлаймиз»

, — деди Мухтар Тилеуберди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич атиги 242,4 миллион долларни ташкил қилган эди.

«Бугунги кунда Қозоғистон бозорида 170 га яқин Литва компанияси мавжуд. Ўз навбатида, Литвада Қозоғистон иштирокидаги ўнлаб компаниялар ишламоқда. Учувчилар тайёрлаш, электроника ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, фойдаланилган мотор мойларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда»

, — деди Ташқи ишлар вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар