Жорий йилда Қозоғистон бюджетига 3,6 трлн тенге солиқ тушди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 3,6 трлн тенге солиқ тушди, деб хабар беради Kazinform Давлат даромадлари департаментига таяниб.

«Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар ёки 1520,9 млрд тенгега ошди, шу жумладан, республика бюджети 100,2 фоизга бажарилди», — дейилади хабарда.

Умуман олганда, 2022 йилнинг 1 чорагида электрон ҳисобварақ-фактураларга кўра, уй ишчисини ёлловчи ҳамда ўзи истеъмол қилиш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматлар ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг фаолияти 3,6 баробарга, санъат, кўнгилочар ва дам олиш масканлари – 1,8 бараварга, бошқа хизматлар 1,7 баравар, кончилик ва карьерларни қазиб олиш 1,6 баробар, ахборот ва алоқа 58,1 фоиз, касбий, илмий ва техник фаолият 44,7 фоиз, қурилиш 29,9 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 29,6 фоиз, та’лим 26,9 фоиз, улгуржи ва чакана савдо 24,8 фоиз, ишлаб чиқариш 22,8 фоизга ошган.

2021 йилнинг шу даврига нисбатан Республика бюджетидан энг кўп тушумлар нефтдан олиндиган корпоратив солиқ 502,2 млрд тенге ёки 2,3 баробар, ички истеъмол товарлари бўйича қўшилган қиймат солиғи 408,7 млрд тенгега ёки 5,9 бараварга, экспорт божхона тўловлари эса 212,2 млрд тенгега ёки 2,2 баробарга ошган.

Сўнгги хабарлар