Жорий йилда Қозоғистон 62 та Тальго вагонларини сотиб олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Қайриден Нуркенов йўловчи ташувчи компаниялар, операторлар ва вагон ишлаб чиқарувчилар вакиллари билан вагонларни янгилаш ва темир йўл кластерини яратиш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қўмита раиси ўринбосари йўловчи вагонларнинг техник ҳолатига эътибор қаратди.

«Бугунги кунда янги вагонлар харид қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Жорий йилда 62 та «Талго» вагонлари харид қилинди. Йил охиригача яна 11 та вагон келтирилиши кутилмоқда. 2025 йилдан бошлаб 537 дона Stadler вагонлари етказиб берилиши режалаштирилган»

, — деди Қ.Нуркенов.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда йўловчи вагонларининг умумий парки 2600 донадан ортиқ. Субсидия шартномаси асосида 10 йил ичида йўловчи вагонлар паркини камида 15 фоизга янгилаш режалаштирилган. Ўз навбатида, қўмита раиси ўринбосари янгиланиш улушини 25 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар