Жорий йилда «Kazakh Invest» кўмагида умумий қиймати 6 млрд доллардан ортиқ бўлган 45 та лойиҳа амалга оширилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов раислигида «Kazakh Invest» миллий компанияси АЖ директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Унда компанияни ривожлантириш режасини амалга ошириш натижалари ва бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Миллий компания бошқаруви раиси Мейржан Юсупов ўтган йили корхонада ривожланиш кўрсаткичлари, жумладан, молиявий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўрсаткичлари бажарилгани ҳақида маълумот берди.

Жорий йилда «Kazakh Invest» кўмагида умумий қиймати 6 миллиард доллардан ортиқ бўлган 45 га яқин лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бош вазир хорижий инвестициялар учун глобал курашда «Kazakh Invest» олдида йирик корпорацияларни Қозоғистон иқтисодиётига жалб қилиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳим вазифалар турганини таъкидлади.

«Бу йўналишда тегишли имкониятлардан фойдаланган ҳолда хорижий инвесторлар билан фаол иш олиб бориш зарур. Бунинг учун Ҳукумат томонидан барча шарт-шароит яратилган», - дейди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, йиғилишда Қозоғистоннинг 2026 йилгача бўлган сармоявий сиёсати концепциясига мувофиқлаштириш мақсадида компаниянинг 2018-2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Концепцияга кўра, ҳар йили 25 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини таъминлаш кўзда тутилган.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар