Жорий йилда ЕОИИда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,1 фоизга етиши мумкин – ҚР Бош вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда ЕОИИда ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,1 фоизга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Нур-Султанда Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча биз кичик гуруҳда иқтисодий интеграцияни янада ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим масалаларни атрофлича муҳокама қилдик. Кўриниб турибдики, ҳар бир давлат миллий манфаатлар ва миллий бозорни ҳимоя қилишга интилади. Миллий манфаатлар ва интеграция жараёнлари ўртасидаги оптимал мувозанатни топиш, келажакка стратегик қарашларимизни белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бу, айниқса, беқарор иқтисодда эътиборга олиниши керак», - деди А. Смаилов.

Шу муносабат билан Бош вазир ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодиёти ўтган йили сезиларли даражада тикланиб, пандемиягача бўлган даражага етганини таъкидлади.

«2021 йил якунлари бўйича ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти 4,5 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, экспертлар 2022 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати секинлашишини таъкидламоқда. Жорий йилда ЕОИИда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда», - деди Алихан Смаилов.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар