Жорий йилда давлат хизматларининг 90 фоизи электрон форматга ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил охирига қадар давлат хизматларининг 90 фоизини электрон форматга ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг айтишича, вазирлик амалга ошираётган муҳим лойиҳалардан бири «Оилаларнинг ижтимоий харитаси». У Қозоғистондаги оилаларни 100 фоиз, яъни 7 миллион оилани қамраб олган.

«2019 йил июлида ижтимоий хариталар шакллантирилгач, мураккаб ва кризис аҳволида турган 101 минг оила аниқланди. Улар бўйича ишга жойлаштириш, касалхоналар, боғчалар, мактабларга бириктириш каби чоралар кўрилди. Сентябрь ойида 505 та оила ҳаётий қийин аҳволдан чиқарилди», – деди Биржан Нуримбетов.

Иккинчи лойиҳа – «Қозоғистон фуқаросининг ижтимоий ID картаси» нафақалар олишни очиқ ва осон қилишга қаратилган. Ижтимоий ID карта манзилли ижтимоий ёрдам тўлаш, жамоат транспортидан фойдаланишдаги имтиёзлар, кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар фарзандларининг мактабда бепул овқатланиши кабилар учун жуда қулай.

«Лойиҳа Қарағанди, Атирау, Павлодар вилоятлари ҳамда Нур-Султан шаҳарларида жорий қилинмоқда. 2020 йилда лойиҳани барча вилоят марказларида жорий қилиш кўзда тутилмоқда», – деди Меҳнат вазири.

Унинг айтишича, иш билан таъминлаш бўйича «Электрон меҳнат биржаси» ва «Электрон меҳнат шартномаси» лойиҳалари амалга оширилмоқда. Электронды биржа орқали 2 йил ичида 1 млндан зиёд одам ишини топган. «Электрон меҳнат шартномаси» лойиҳасига 25 мингта ташкилот бириктирилган. Шу орқали 1,1 млн электрон шартнома рўйхатга олинди, бу ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун жуда зарурдир.

«Давлат хизматларини автоматлаштириш бўйича электрон хизматлар сони жами давлат хизматларининг 80 фоизини ташкил қилишини таъкидлаш жоиз. Эътиборлиси шундаки, 2019 йил бошида бу кўрсатгич атиги 42 фоиз эди. 2020 йил охиригача электрон хизматлар улушини 90 фоизга етказиш кўзланмоқда», – деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар