Жорий йилда ҳаво йўлларини субсидиялаш учун 7,2 млрд тенге ажратилди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда ҳаво йўлларини субсидиялаш учун 7,2 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳаво транспортининг ички бозори тўлиқ тартибга солинган. Яъни, исталган Қозоғистон авиакомпанияси мавжуд талабга кўра исталган ички йўналишларда чексиз парвозларни амалга ошириши мумкин. Ҳозирда ички ҳаво транспорти Қозоғистоннинг 5 та ташувчиси томонидан амалга ошириляпти. Ҳафтасига 56 та ички ҳаво йўналишлари бўйича 706 та рейс амалга ошириляпти», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, ҳаво йўлларига йўналтирилган субсидиялар парвозлар мавжудлигини яхшилаш ва ички туризмни ривожлантириш учун қўлланилади.

«Жорий йилда 7 та ҳудудда 23 та ҳаво йўналишини субсидиялаш учун республика бюджетидан 7,2 млрд. тенге ажратилди. Энди ички сайёҳлик йўналишларига устувор аҳамият берилади», - деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар