Жорий йилда Астанага 1 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилди

None
ASTANA. Kazinform - 2022 йилнинг 6 ойида пойтахтга 1 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими ўринбосари Ерлан Бекмирзаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Йил бошидан буён биз 1,2 триллион тенге сармоя киритдик. Инвестициялар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, 53 фоиз ёки 632,9 миллиард тенге қурилиш-монтаж ишларига, 9 фоиз ёки 109,2 миллиард тенге транспорт ва сақлаш соҳасига, 6 фоиз ёки 76,1 миллиард тенге саноат ҳиссасига тўғри келади»

, - деди ҳоким ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Астана уй-жой қурилиши ва нонефт сектори ҳамда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми бўйича биринчи учликдан жой олди.

«Тўғридан-тўғри хорижий сармояга келсак, жорий йилнинг биринчи ярмида 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритилди»

, – дейди шаҳар ҳокими ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар