Жорий йилда Астана шаҳрида 187 мингдан ортиқ аҳолига бепул дори-дармон берилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг ўн ойида Астана шаҳрида 187 530 нафар бемор 13 миллиард тенгелик бепул дори воситалари билан таъминланди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» пойтахт филиали директори Нурлибек Қабдиқапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1 ноябрдаги вазиятга кўра, Астана шаҳрида 187 530 нафар беморга 13 миллиард 36 миллион тенгега бепул дори-дармон ва тиббий буюмлар етказиб берилди.

Улар орасида мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимида дори воситалари билан даволанаётган болалар: ўткир респиратор инфекция, юқори нафас йўллари касалликлари – 2107, қуйи нафас йўллари касалликлари – 6136, темир танқислиги анемияси – 972, пневмония – 1583, синусит, бодомсимон безлар ва аденоид касаликлари билан - 444 нафар бола бор», - дейди Нурлибек Қабдиқапаров.

Унга кўра, келаси йилги бепул дори воситалари етказиб берилгунга қадар тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш учун қўшимча аризалар кўриб чиқилмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар