Жорий йилда арзон турар жой қурилиши 3 баравар ортади – пойтахт ҳокими

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда ҚР бош вазири ўринбосари Роман Скляр иштирокида бўлиб ўтган учрашувда арзон турар жойлар қурилиши ҳажмини орттириш йўли билан 2020-2021 йилларда шаҳарда муаммоли объектлар масаласини хал қилиш муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҳокимлик сайтига ҳавола қилиб.

Роман Скляр юртимизда «Нурли ер» дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Ўтган йилда 13 млн 130 минг квадрат метр турар жой қурилди.

Нур-Султан ҳокими Алтай Кўлгинов 2020-2021 йилларга мўлжалланган турар жой қурилиши режасини бажариш бўйича жадал ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.



«Ўтган йилда уй навбатида турган 2900 та оила уйли бўлишди. Давлат раҳбарининг топшириғи бўйича, бу йил арзон турар жойлар қурилиши 3 баравар оширилади, 2021 йилда эса бундан да кўпаяди. Бу борада уйларнинг яхши сифатини сақлаб қолган ҳолда квадрат метр баҳосини арзонлаштириш ва қуриб битказиш муддатини қисқартириш йўллари ўрганилмоқда. Бирқатор масалаларда биргалашиб ишлаш талаб қилинади», - деди А.Кўлгинов.



2020 йилда жами 500 минг квадрат метрдан зиёд турар жой қурилиши режалаштирилган. Бу – тахминан 8 минг квартира. 2021 йилда 8,5 минг квартирани фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда. 7800дан зиёд ҳиссадор уйли бўлишади. 2019 йилда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 10 та объект (11 та уй, 2,5 минг ҳиссадор) фойдаланишга топширилди.



Қурилиши чўзилаётган объектлар бўйича иш режаси ишлаб чиқилди.



Сўнгги хабарлар