Жорий йилда Алмати соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 242,1 млрд тенге йўналтирилди

None
None
ALMATY. Kazinform - Тиббий суғурта жорий этилганидан бери Алматида соғлиқни сақлаш бюджети сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси»нинг Алмати филиали директори Тлеухан Абилдаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта (МИТС) жорий этилгандан бери Алмати шаҳрининг соғлиқни сақлаш бюджети сезиларли даражада ошди. 2022 йил учун аниқланган бюджет 242,1 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 17,3 фоизга кўпдир. Шундан 135,1 миллиард тенге бепул тиббий ёрдам пакетига, 107,0 миллиард тенге МИТС пакетига тегишли»,- деди Тлеухан Абилдаев.

Шунингдек, у МИТС тизими бўйича реабилитация хизматларига 3,4 миллиард тенге сарфланганини айтди.

«Алмати шаҳри бўйича 2020 йили реабилитация хизматларига 4,2 миллиард тенге, 2021 йилда - 6,3 миллиард тенге, 2022 йилда - 7,5 миллиард тенге сарфланган. Ҳар йили реабилитация клиникалари сони ортиб бормоқда. Масалан, 2019 йилда Алматида жамғарманинг 4 та реабилитация маркази бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 114 тага етди»,- деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар