Жорий йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 215 млрд тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 215 млрд. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сув таъминоти даражасини ошириш мақсадида паст кўрсаткичли ва орқада қолаётган ҳудудларга устуворлик берилади. Жорий йилда ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 215 миллиард тенге ажратилган. Жумладан, шаҳарлар учун - 120 миллиард тенге ва қишлоқ жойлар учун - 95 миллиард тенге. Йил якунига қадар шаҳарлар аҳолисини 98,5 фоиз, қишлоқ аҳолисини 94,7 фоиз сув билан таъминлаш кўзда тутилган», — деди вазир.

Қайирбек Ўскенбаевнинг айтишича, мамлакатда жами 6302 та қишлоқ аҳоли пункти мавжуд бўлиб, улардан 4759 таси сув билан таъминланган.

«Ушбу хизмат кўрсатилмаган 511 та қишлоқда марказлашган сув таъминоти бўйича қурилиш ишларини давом эттириш режалаштирилган. Аҳолиси кам бўлган мингдан ортиқ қишлоқларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан комплекс блокли модуллар ўрнатилади. Хусусан, жорий йилда 120 та қишлоқ аҳолисини марказлаштирилган сув тармоғи билан таъминлаш, 220 та аҳоли пунктларига комплекс блокли модул ўрнатиш режалаштирилган», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар