Жорий йилда 600 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний активлар давлатга қайтарилди – ҚР Коррупцияга қарши кураш агентлиги

None
ASTANА. Кazinform – Жорий йилда 600 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний активлар ва маблағлар давлатга қайтарилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот хизматига таяниб.

«Жорий йилда коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан 600 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний сотиб олинган мулкий активлар ва нақд пуллар давлатга қайтарилиши таъминланди.

Буларга қимматбаҳо кўчмас мулк, ҳашаматли автомобиллар, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмлари, шунингдек, нақд пул киради.

Бундан ташқари, мамлакатимизда ва хорижда умумий қиймати 360 миллиард тенгедан ортиқ бўлган кўчмас мулклар, автомобиллар ва маблағлар аниқланган бўлиб, улар яқин кунларда давлатга қайтарилади», - дейилади хабарда.

Президент топшириғига кўра, қайтарилган барча мулклар мактаб қурилишига йўналтирилади.


Сўнгги хабарлар