Жорий йилда 158 та янги саноат объекти ишга туширилади – ҚР Бош вазири

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш, импорт ўрнини босиш ва саноат ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга устувор аҳамият берамиз»

, – дейди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари умумий қиймати 25 триллион тенге бўлган 730 га яқин лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, улардан 440 таси импорт ўрнини босишга қаратилган.

«Умуман олганда, мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши саноат маҳсулоти ҳажмини 10,5 триллион тенгега ошириш имконини беради. Тахминан 4,4 триллион тенге импорт билан алмаштирилади, экспорт ҳажми эса 6,1 триллион тенгега ошади. Йил якунларига кўра, қайта ишлаш саноатида 158 янги саноат объекти фойдаланишга топширилади»

, – дейди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар