Жорий йилда 1 мингдан зиёд овул тезкор мобиль интернет билан таъминланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил охиригача 1000дан зиёд овул тезкор мобиль интернет билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алоқа операторлари билан ўтказилган бир қатор учрашувлар натижасида муҳим ҳужжат имзоладик. Аҳоли сони 250 нафардан ошадиган овулларга юқори тезликда ишловчи мобиль интернетни етказиш режаси тасдиқланди. Юртимиз учун жуда муҳим бўлган ушбу лойиҳани операторлар ўз харажатлари ҳисобидан амалга оширишади. Бу овул аҳолисини нафақат сифатли мобиль интернет, балки бирқатор электрон хизматлар билан таъминлаш имконини беради»,- деб ёзди ва Facebook саҳифасида .

Унинг айтишича, лойиҳани амалга ошириш учун «Қазақтелеком» АЖ, «Кселл» АЖ, «Мобайл телеком-сервис» МЧЖ ва Кар-Тел» МЧЖ меморандум имзолаган.

«Алоқа операторлари овулларни мобиль алоқа ва интернет билан таъминлаш учун бирлашган тармоқлар қуришга ва частоталардан бирлашган ҳолда фойдаланишга келишиб олишди», - деди Асқар Жумағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар