Жорий йил охирида рақамли тенге платформаси синовдан ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Рақамли тенге» лойиҳасининг маслаҳат кенгаши тузилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Қозоғистон Миллий банки ва Тўлов ҳамда молиявий технологияларни ривожлантириш маркази «Рақамли тенгени жорий этиш бўйича қарор қабул қилиш модели» ҳисоботини эълон қилди.

Ушбу модел бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида 2022 йил охиригача Қозоғистонда Марказий банкнинг рақамли валютасини жорий этиш бўйича якуний қарор ишлаб чиқилади.

«Рақамли тенгени ишга тушириш бўйича қарор қабул қилишда устуворлик тўлов хизматлари истеъмолчилари учун аниқ натижа бўлади.Технологик тажрибалар, иқтисодий моделлаштириш, манфаатдор томонлар иштирокидаги дизайн сессиялари таҳлил воситалари сифатида қаралади. 2022 йилнинг 4-чорагида Рақамли тенгенинг технологик платформасини бозор иштирокчилари ва мижозлар билан синовдан ўтказиш режалаштирилган. Тадқиқот натижаларини холисона изоҳлаш мақсадида мустақил халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ходимлари иштирокида «Рақамли тенге» лойиҳасининг маслаҳат кенгаши тузилди. Молиявий бозор иштирокчилари билан рақамли тенге экотизимини яратиш ҳам лойиҳани ишлаб чиқишда муҳим муваффақият омилидир. Ушбу мақсадлар учун ҳамкорлик платформаси - Digital Тenge Hub яратилди. Унда бозор иштирокчилари, инфратузилма иштирокчилари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этади», — дейилади банк хабарида.

Рақамли тенгенинг жорий этилиши тўлов ва молиявий хизматлар, жумладан, офлайн тўловлардан фойдаланиш имкониятларини оширади.

Сўнгги хабарлар