Жорий йил Қозоғистонда кўп фарзандли оналарга 113,6 миллиард тг нафақа берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-июнь ойларида 389,1 минг оилага жами 113,6 миллиард тенгелик нафақа берилди.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, вояга етмаган 4 ёки ундан фарзанди бор ёки 23 ёшгача бўлган фарзанди тўлиқ кундузги бўлим талабаси бўлган оилалар даромадларидан қатъий назар ушбу давлат нафақасини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Болаларнинг сонига қараб тўлов миқдори 42,5 минг тенгедан (4 бола) 74,4 минггача (7 ёки ундан кўп бола), 8 ва ундан кўп фарзанди бўлса, ҳар бири учун ойлик ҳисоб кўрсатгичининг (2778 тенге) 4 баравари миқдорида берилади.

Шундай қилиб, ушбу нафақанинг кўпайиши 8 ва ундан ортиқ болали оилалар учун индивидуал тарифларни белгилаш ҳисобига таъминланди. Тегишли қонун Президент томонидан шу йил 13 май куни имзоланган.

8 фарзандли оилага 88 896 тенге нафақа берилади. 9 та бола учун 100 008 тенге, 10 фарзанд учун - 111 120 тенге, 11 фарзанд учун - 122 232 тенге, 12 фарзанд учун - 133 344 тенге, 13 фарзанд учун - 144 456 тенге, 14 фарзанд учун - 155 568 тенге, 15 фарзанд учун - 166 680 тенге, 16 фарзанд учун - 177 792 тенге тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кўп болали оилалар учун янги давлат нафақаси 2020 йил 1 январдан бошлаб берилмоқда.
Сўнгги хабарлар