Жорий вазиятда Қозоғистон учун парламентар республика бўлиш тўғри эмас – Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Президент ҳеч қандай сиёсий партияга аъзо бўлиши шарт эмас, дея қарор қилдим ва бу амалиёт келажакда ҳам давом этади деган умиддаман. Яъни, ҳозирда мен партияда эмасман. Бундан ташқари, Президентнинг яқин қариндошлари учун ҳам мамлакатимиз учун муҳим бўлган қоида жорий этилди. Янги Конституцияга кўра, улар давлат лавозимларини эгаллашга ва квазидавлат секторида, яъни давлат компанияларида раҳбарлик лавозимларини эгаллашга ҳақли эмас»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев россиялик журналист Андрей Кондрашовга берган суҳбатида.

Президентнинг фикрича, ҳозирги шароитда ҳокимиятнинг парламент тизимига ўтиши мантиққа тўғри келмайди.

«Менимча, бу қарама-қаршиликларга олиб келади. Менимча, ҳозирги тизим ўзини оқлади. Қозоғистонда фуқаролик жамияти такомиллашди. Ушбу тизимга талаб жуда юқори. Ғарбдаги баъзи фаоллар ва кузатувчилар чақираётган парламент тизимига ўтиш масаласига келсак, албатта, мен бу тизимни халққа ваъда қилганим йўқ, ҳозирги ўта оғир геосиёсий вазиятда бу мамлакатимиз учун ноадекват танлов бўларди. Шунинг учун кучли парламент ва ҳисобдор ҳукуматга эга Президентлик республикасини танладик. Айтганча, мен лавозимга киришишдан аввал ҳам «Кучли Президент – ​​нуфузли Парламент – ​​ҳисобдор Ҳукумат» формуласини таклиф қилганман»

, — деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар