Жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда - ҚР Ҳукумати

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов жисмоний шахсларнинг банкротлиги бўйича кенгаш ўтказди, деб хабар беради primeminister.kz.

Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов «Жисмоний шахсларнинг тўлов қобилиятини тиклаш тўғрисида»ги (Жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисида) қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича кенгаш ўтказди.

Бу борадаги ишлар юзасидан Молия, Адлия вазирлари, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси, Миллий банк раиси ўринбосари ахборот берди.

Бош вазир қонун лойиҳасини якуний ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Бош вазир аппаратига киритиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар