Жиноят қурбонига айланган ноқонуний мигрантлар Қозоғистондан мажбуран қувиб чиқарилмайди - вазир

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ноқонуний меҳнат миграциясини одам савдосидан ҳимоя қилиш учун махсус чоралар кўрмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозир Қозоғистон қўшни давлатлар фуқароларига иш таклиф қиладиган мамлакат. Бу меҳнат миграциясини қонунийлаштириш керак. Чунки инсон «соя зона»да қолмаслиги керак. Одатда бундай ҳудуддаги мигрант одам савдоси қурбонига айланади. Масалан, бизнинг мамлакатимизда ноқонуний юрган одам депортация қилинишдан қўрққанидан, унга нисбатан қилинган жиноят бўйича шикоят қила олмайди. Шунинг учун биз бундай жиҳатни кўриб чиқдик. Агар шундай хорижлик жиноят қурбони бўлса, давлат унинг мажбуран чиқариб юборилмаслигини кафолатлайди»

, — деди Ички ишлар вазири.

Шунингдек, Қозоғистон одам савдоси қурбонига айланган ҚР фуқароларига ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича 60 та давлат билан шартнома имзолаганини таъкидлаб ўтди.

«Бу масалада Қозоғистон ўзаро ҳуқуқий ёрдам бўйича 60 дан ортиқ икки томонлама халқаро шартномаларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, одам савдоси қурбонига айланган фуқароларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун бир қанча давлатларга сўров юборишимиз мумкин»

, — деди Марат Ахметжанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар