Жигули Дайрабаев Жамбил вилояти аҳолиси билан учрашди

None
TARAZ.Kazinform – Президентликка номзод Жигули Дайрабаев Жамбил вилоятининг Байзақ ва Жуалин туманларига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform «Овул» партияси матбуот хизматига таяниб.

Аҳоли билан учрашувда аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида номзод барча йиғилганларни миллий байрам – Республика куни билан табриклади.

«Бугун олдимизда катта мақсад ва вазифалар турибди. Бунинг учун биз кучларни бирлаштириб, янги ташаббуслар амалга оширилишини таъминлашимиз керак. Ишончим комилки, ҳар бир фуқаронинг манфаати давлат манфаатлари билан уйғун бўлса, Қозоғистон халқи миллий бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида астойдил ҳаракат қилса, Қозоғистон барча чўққиларни забт эта олади», - деди Жигули Дайрабаев.


Сўнгги хабарлар