«Жибек жоли» пунктида ўқдан яраланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистонда давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилган ҳолда ташкил этилган. Аксилтеррор операция режимида Чегара хизмати ҳарбий хизматчилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда рейдлар ўтказмоқда, стратегик ва бошқа маъмурий объектларни қўриқлашмоқда. Бу ҳақда Кazinform ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Хизмат давомида оммавий тартибсизликларда, талончиликда иштирок этиш белгиларига эга бўлган ва суддан қочишга, шу жумладан Қозоғистонни тарк этишга уринаётган шахслар қўлга олинмоқда.

Жумладан, Туркистон вилоятидаги «Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистон Республикасига кетмоқчи бўлган вақтида 1993 йилда туғилган, «Е» исмли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.

Унинг мобил телефонида Чимкент шаҳридаги тартибсизликлар пайтида олинган видео тасвирлар бўлган. Шунингдек, орқа қисмида ўқ (эҳтимол, резина ўқлардан) жароҳати бор.

Қўлга олинган шахс Сариағаш тумани ИИБ ходимларига топширилди.


Сўнгги хабарлар