Жезқазғанда Улитау техника университети очилади

None
ASTANA. Kazinform – Улитау техника университетини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Улитау техника университети тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат корхонаси сифатида ташкил этилиши керак. Корхонага нисбатан давлат бошқарувининг тегишли соҳасини бошқариш бўйича ваколатли орган бўлиб Фан ва олий таълим вазирлиги этиб белгилансин. Унинг фаолиятидан асосий мақсад техник ва касб-ҳунар, ўрта таълимдан кейинги, олий, олий ўқув юртидан кейинги ва қўшимча таълим йўналишларида таълим бўлиши керак», - дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Ҳукумат қарори 4 майга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари ўтган йили Улитау вилоятига ташрифи чоғида Жезқазғонда давлат техника университетини очиш масаласини кўриб чиқиш вазифасини қўйган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар