Жезқазғанда ўқувчилар папайя етиштиришади
30 Декабрь 10:41

Жезқазғанда ўқувчилар папайя етиштиришади

JEZQAZǴAN. Кazinform - Жезқазғон шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар ижодиёт маркази тарбияланувчилари дарахтларнинг мустақил ўсиши учун капсула ва папайя етиштириш лойиҳасини ишлаб чиқди.

Болалар ўз ишларини тақдим этиб, режалари ҳақида сўзлаб беришди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

Жезқазған шаҳар таълим бўлимига қарашли Болалар ва ўсмирлар ижодиёти марказининг «Экология ва техник ижод» бўлимида мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Лойиҳаларим – юртим» мавзусида ўқувчи-ёшлар чиқиш қилишди.

«Яшил технологиялар» тўгарагининг ёш экологлари «Табиат рекордчилари» лойиҳасини тақдим этдилар. Улар дунёдаги энг серҳосил мевалардан бири бўлган папайя уруғини экиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.


– Ўқувчиларимиз Қозоғистонда ўхшаши бўлмаган папайя етиштириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Улар тезпишар ва серҳосил навларни етиштиришни мўлжалламоқда. Лойиҳанинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқдик ва яхши натижа беришига ишонамиз», - дейди Болалар ва ўсмирлар ижодиёти марказининг Экология ва техник ижод бўлими бошлиғи Андрей Матвеев.


«Ёш эколог» тўгараги тарбияланувчилари «Ажойиб тол» лойиҳасини тақдим этишди. Улар икки йил давомида тез ўсадиган намат павловния дарахтини ўстирадилар.


– Лойиҳа доирасида кўчатхоналар ташкил этилди, 100 тупдан ортиқ павловния экилди. Бу дарахтлар ўсиб, шаҳримиз, мактаблар, коттежлар ва хусусий уйлар ҳудудини, шунингдек, болалар ва ўсмирлар камолотини ривожлантириш марказини безаб турибди. Бу дарахтлар одатдагидан 10 баравар кўп кислород ишлаб чиқаради, шу билан бирга ўзининг гўзаллиги ва гуллаши билан кўзни қувонтиради», — деди Андрей Матвеев.

«Экоплус» тўгараги ўқувчилари 3D LAB лойиҳаси ва Green Capsule ишланмасини тақдим этдилар. 3D LAB лойиҳасини амалга ошириб, болалар турли вазифа ва топшириқларни бажарадиган робот манипулятор қўлини ҳамда 3D принтерда чоп этилган кўп функцияли самолётни яратдилар.


«Green Cаpsule» – дарахтнинг автоном ўсиши учун мўлжалланган капсула – Республика стартаплар танловида иккинчи ўринни эгаллади.

«Стартаплар танловида «Green Capsule» лойиҳасини амалга ошириш учун 150 минг тенге ютиб олдик. Оддий қилиб айтганда, биз ўсимликларни ўз-ўзидан суғориш имконини берувчи 35-40 литр ҳажмли резервуар ишлаб чиқдик. Келгусида бу резервуарларни сув ўтказмайдиган қилиб қўйишни режалаштирганмиз. Биз капсулаларимизни Болалар ва ўсмирларни ривожлантириш маркази негизида жойлашган болалар боғчасида синаб кўрдик. Яқин вақт ичида ушбу лойиҳага патент олмоқчимиз», - деди лойиҳа ишлаб чиқувчиси Арман Шайхиев.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Янгиликлар

Архив