Жетису вилоятида замонавий чанғи-биатлон мажмуаси қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Жетису вилоятида замонавий чанғи-биатлон мажмуаси қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг берган жавобида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирги кунда Жетису вилоятида 25 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг контингенти 22 533 кишини ташкил қилади. Улардан чанғи спорти билан 121 нафар ўқувчи шуғулланса, улар билан 6 нафар мураббий иш олиб бормоқда. Алакўл ва Сарқан туманларида Жетису вилояти ҳокимлиги жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда»

, - деди Алихан Смаилов ўз жавобида.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилда Сарқан туманидаги Черкас овул округида чанғи спортини ривожлантириш учун «Аманат» МЧЖ маблағлар ҳисобидан 800 ва 200 метрли бугел лифтлари (чанғи ва сноубордчиларни тоғга кўтариш учун ускуналар) мавжуд «Терракли чанғи базаси» қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳомийлик маблағлари миқдори 120 миллион тенгени ташкил этди.

«Давлат раҳбарининг 2022 йил 20 октябр куни Жетису вилоятига амалий ташрифи чоғида берилган топшириқни амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан бир марталик қуввати 250-300 кишига мўлжалланган ва умумий қиймати тахминан 20 миллиард тенге бўладиган замонавий тоғ-чанғи-биатлон мажмуаси қуриш учун 20-25 гектар майдонда ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда. Сарқан тумани ва Текели шаҳри қишки спорт турларини ривожлантириш учун энг қулай ҳудудлар ҳисобланганлиги сабабли, қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш учун Жетису вилояти ҳокимлиги ҳудудий бўлинмалари вакилларидан комиссия тузиш режалаштирилган. Мажмуа қурилиши натижасида чанғи пойгаси, биатлон, сноуборд, фристайл-могул, акробатика каби қишки спорт турларини ривожлантириш режалаштирилган. Мажмуа қурилиши 2024-2027 йилларга мўлжалланган республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан режалаштирилган»

, – деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар