Жетису вилоятида 1,5 миллиард тенгега болалар оромгоҳи қурилмоқда

None
TALDYQORǴAN. Kazinform – Жетису вилоятининг Алакўл туманида 1 миллиард 400 миллион тенге қийматига болалар ёзги оромгоҳи қурилди ва муассаса дам олувчиларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жетису вилояти таълим бошқармаси маълумотларига кўра, ёзги дам олиш мажмуаси қурилиши 2021 йилда бошланган. Лойиҳа қиймати 1 миллиард 400 миллион тенге. Молиялаштириш маҳаллий бюджетдан ажратилган.

«Алакўл туманидаги Ақши овулида жойлашган «Жалин» болалар соғломлаштириш оромгоҳи июль ойидан бошлаб қабул қилинади.Ушбу мажмуа 200 ўринга мўлжалланган. Оромгоҳда биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам болалари дам олади. Бу йил жами 13 минг 338 нафар ўқувчи ёзги оромгоҳга бепул боради. Дам олувчиларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам фарзандларидир», - дейди Жетису вилояти таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Башаров.

Айтиш жоизки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалари фарзандларининг бепул дам олишлари учун маҳаллий бюджетдан 622 миллион тенге маблағ ажратилган.

Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар