Жетисай ва Мақтааралда сўнгги 30 йил давомида бунчалик кўп ёмғир ёғмаган

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида кучли ёмғирга қарши кураш давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятининг Мақтаарал ва Жетисай туманларида кучли ёмғир туфайли кўча ва ҳовлилар сув остида қолди.

Айни пайтда уй-жойларни сув босишининг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ёрдамида ёмғир сувларини насос билан чиқариш ишлари давом этмоқда.

Бу ҳақда Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ерик Сарибаев маълум қилди.

«Сўнгги 30 йил давомида бу ҳудудларга бунчалик кўп ёмғир тушмаган.

Туман аҳолиси деҳқончилик билан шуғуллангани учун экин майдонларини шўрлаш ишларини олиб борилади ва ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ҳам ёмғир сувларининг ерга сингиб кетишига тўсқинлик қилмоқда. 20 мартгача ёғингарчилик кутилмоқда. Табиий офатлар туфайли қулаган уйлар ҳақида маълумотлар йўқ», - деди Ерик Темирханули.

Фавқулодда вазиятлар департаментининг 124 нафар мутахассиси фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этмоқда.

Бугунги кунга қадар 24 автомашина ва 55 та мотонасос ёрдамида 169 ҳовлидан 19 минг 395 куб метр сув тортилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки-уч кун аввал кучли ёмғир Туркистон вилоятининг Жетисай ва Мақтаарал туманларида шов-шувга сабаб бўлган эди.

Айни пайтда ҳар икки туманда уй-жой ва ҳовлилар ёмғир сувидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар