Женис Қасимбек Астана шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди

None
ASTANA. Кazinform – Женис Қасимбек Астана ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент имзолаган фармонда «Женис Маҳмудули Қасимбек Астана шаҳри ҳокими лавозимига тайинлансин» дейилган.

Женис Маҳмудули Қасимбек 1975 йилда Жамбил вилоятида туғилган. 2001 йилда Қозоғистон давлат архитектура-қурилиш академиясини «архитектор-дизайнер» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Л. Гумилёв номидаги Евроосиё давлат университетининг «Давлат ва маҳаллий бошқарув» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Қозоғистон давлат архитектура-қурилиш академиясида стажёр-тадқиқотчи сифатида бошлаган.

1998-2000 йилларда Қозоғистон Республикаси Монополияга қарши сиёсат қўмитаси бўлимини бошқарган.

Қозоғистон Республикаси ТКВ сув транспорти департаменти директори лавозимида ишлаган.

2004 йилдан 2005 йилгача «Ақтау халқаро денгиз савдо порти» РДК директори.

2005 йил ноябр ойида у Транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Кейин у Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг масъул котиби бўлди. Кейинчалик у транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимида ишлаган. Шундан сўнг у Инвестициялар ва ривожланиш вазири, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири лавозимларида ишлаган.

2019 йилнинг 25 февралида у Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бўлди.

2019 йил 19 сентябрда у Қарағанди вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.

Фото: т.ме/KZgovernment


Сўнгги хабарлар