Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -14 °С
Алматы: -7 °С

Жанубий кореяликлар 10 кишини қутқарган туркистонликка давлат мукофоти берилишини талаб қилмоқда

23 Апрель 10:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Жанубий Кореядаги қозоғистонлик йигит давлат мукофотига тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.

Ҳодиса бир ой олдин содир бўлган, аммо бу ҳақда эндигина маълум бўлди. Али ўзини мукофотга муносибман деб ҳисобламаслиги боис бу ҳақда ҳатто ўз оиласига ҳам айтмаган.

2017 йил охирида Али оиласи билан ишлаш учун Янг Янг курорт шаҳарчасига борган. Ўзи туғилиб ўсган Туркистонда у евротаъмир ва машина таъмирлаш билан шуғулланган. Аммо буюртмалар кўп бўлмаганлиги туфайли, пул ишлаш учун Кореяга жўнаворган. У ерда ванрум деб номланувчи квартира ижарага олиб турган. 23 март куни эрталаб тунги 11да тутун ҳидини сезган Али ўзи яшайдиган қаватдаги қўшни хоналардан бирида ёнғин чиққанини билади.

«Иккинчи қаватда ёнғин бошланди. Ичкарида бир аёл қичқирарди. Қичқириқни эшитиб келган Али лекин эшикни очолмади, шунинг учун у ташқарига чиқиб, аввал газ қувурлари орқали ўтиб, кейин телевизор кабелига осилиб хонага кирган», - дейди мухбир Владислав Тсой.

Аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. У касалхонада вафот этди. Аммо Али қўшниларни уйғотгани боси, улар жон сақлаб қолишган.

«Эшик очилмаса, ис газини ютиб ўлиб кетаман деб ўйлардим. Эшикни очишим билан дарҳол полга ётдим ва ўша ердан нафас олдим. Кейин туриб қарасам, ҳаммаёқ алангага айланган», - деди қозоғистонлик Али.

Али аллақачон 1 май куни уйга қайтиш учун чипта олиб қўйган. Аммо унга миннатдор қўшнилар уни шунчаки қўйиб юборишни истамасдан, қозоқистонлик мағрур йигитни мукофотлаш илтимоси билан Корея президентига хат ёзибди.

«Май ойида Али ўз ватанига қайтиши керак эди, аммо унинг Кореяда бўлиш муддатини узайтиришга муваффақ бўлдик, чунки Алининг қаҳрамонлиги ҳақида мақолалар ва менинг Президентга ёзган хатим Адлия вазирлигига тақдим этилган ва бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши керак. Виза қанча вақтга чўзилиши ҳозирча номаълум, лекин мен унинг нафақат виза, балки доимий яшаш ҳуқуқини ҳам олишини, биз билан яхши қўшнимиз сифатида яшашини хоҳлардим», - дейди ян янлик Чан Сон Ок.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар