Жанубий Кореяга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жанубий Корея билан озиқ-овқат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз учун асосий натижа – республика бўйлаб корхоналарнинг экспортга тайёрлик кўрсаткичларини яхшилашдир. Таққослаш учун, ўтган йили «Акcелератор» дастури доирасида кўмак туфайли 38 та экспорт шартномаси имзоланган эди. Бу тахминан 260 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Яъни, 38 та муваффақиятли кейс яратилди», - деди у.

Унинг таъкидлашича, жорий йилда Ўзбекистонга 19 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича 2 та шартнома имзоланди.

«Россияга маиший кимё маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битта узоқ муддатли шартнома имзоланди, унинг суммаси йилига 600 миллион тенге ёки 1,3 миллион долларни ташкил этади. Хитой бозорига мис маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 5 миллион долларлик 2 та шартнома тузилди. Жанубий Корея билан озиқ-овқат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар