Жанубий Кореяда йўловчи учаётган самолётдан тушмоқчи бўлган

None
Фото: en.yna.co.kr
SEOUL. YONHAP – Kazinform – Тэгу халқаро аэропортида йўловчи Asiana Airlines авиакомпанияси самолёти эшигини очиб, самолёт қўнаётган вақтда тушмоқчи бўлди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Ҳодиса оқибатида кўплаб йўловчилар нафас ололмай қолган. Яхшиямки, самолёт муваффақиятли қўнди, дейилади расмий манба хабарида.

Полиция парвоз вақтида эшик тутқичини очган 33 ёшли эркакни ҳибсга олди. Самолёт Чеджу оролидан ҳавога кўтарилиб, Сеулдан 237 километр узоқликдаги Тэгу шаҳрига йўл олган. Маҳаллий вақт билан соат 12:45да самолёт эшиги бирдан очилган. Кейинроқ самолёт эшиги очиқ ҳолда ерга қўнган.

Эшик очилганда самолёт 250 метр баландликда бўлган. Самолётдаги 194 киши жабрланмаган, 12 йўловчи нафас олишда қийналган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гумонланувчи эшикни очиб, самолётдан сакрашга уринган.

«Стюардессалар йўловчилардан ёрдам сўраб бақирди. Атрофдагилар уни ушлаб, ичкарига киритди», – деди йўловчилардан бири.


Сўнгги хабарлар