Жанубий Кореяда сўнгги 80 йилдаги энг кучли ёмғир ёғди – қурбон бор

None
None
SEOUL. Kazinform - Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 80 йилдаги энг кучли ёғингарчилик уйларни, транспорт воситаларини, биноларни ва метро станцияларини сув остида қолдирди. Етти киши ҳалок бўлди, яна олти киши бедарак йўқолган, дея хабар берамди Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Сеулнинг баъзи қисмлари, ғарбий порт шаҳри Инчхон ва Кёнгидо провинцияси душанба куни кечқурун бир соат ичида 100 мм дан ортиқ ёмғир ёғди. Сеулнинг Донгжак туманида ёғингарчилик 141,5 мм дан ошди, бу 1942 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Сеулдаги ёмғирлар беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди, 163 киши бошпанасиз қолди, мактаблар ва бошқа жамоат объектларига бошпана топди. Кёнгидо провинциясида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди, тўққиз киши тан жароҳати олган.



Ҳукумат маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати 88 кишини қутқарган.



Корея метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг марказий ва бошқа ҳудудларида соатига 50 мм гача ёмғир ёғди, Сеулда тўпланган ёғингарчилик душанбадан сешанбагача 422 мм га етди. Чоршанбага қадар пойтахт вилояти ва Гангвон провинциясида ёғингарчилик миқдори 300 мм гача ошиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар