14:42, 09 Октябр 2020 | GMT +6
Жанубий Кореяда осмонўпар бино ёниб кетди
SEUL. Kazinform – Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида осмонўпар бино ёниб кетди. Ёнғин натижасида 88 киши касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.
Агентликнинг хабар беришича, ёнғин 8 октабрь куни соат тахминан 23:00 да турар-жой биносида содир бўлган.
Касалхонага етказилганлар енгил жароҳат олган ва тутундан заҳарланган.
Эвакуация қилинганларнинг бир қисми вақтинча меҳмонхоналарга жойлаштирилди.