Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 6 мингдан ошиб кетди

None
None
SEOUL. Yonhap - Kazinform - Жума куни Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг 518 та янги ҳолати қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 6284 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига ҳавола қилиб.

Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, ўтган йил охирида Хитойда пайдо бўлган респиратор вируси туфайли 42 киши, асосан сурункали касалликлари бўлган кекса беморлар вафот этган.

Тасдиқланган ҳолатларнинг қарийб 60 фоизи 2,5 миллион аҳолига эга, мамлакатдаги тўртинчи йирик шаҳар бўлган Тэгу шаҳридаги Синчхонджи (Shincheonji) диний сектаси билан боғлиқ.

Расмийлар вирусни шаҳарда жуда кўп тарқалишидан хавотирда. Тиббий муассасалар Тэгу шаҳрида оддий фуқароларни текширишни бошладилар.

Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази хабарига кўра, пайшанба куни аниқланган 518 янги ҳолатнинг 367 таси Тэгу шаҳрида, 123 таси қўшни Шимолий Кёнсандо вилоятида қайд этилган.

Сеулда яна иккита янги ҳолат ҳақида хабар берилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 100 мамлакат ва ҳудудлар коронавирус тарқалиши туфайли, Жанубий Корея фуқаролари учун кириш чекловларини жорий этиш, кучайтириш ёки карантин режимини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар