Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 2000дан ошди

None
None
SEOUL. Yonhap - Kazinform – Жума куни Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг 256 та янги ҳолатлари ҳақида хабар берилди. Шундай қилиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 2022га этди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Мамлакат расмийлари аҳолини оммавий текширувдан ўтказиш орқали ҳалокатли вируснинг тарқалишига қарши фаол курашмоқда.

Бугунги кунга қадар Жанубий Кореяда биринчи марта Хитойда пайдо бўлган вирусдан 13 киши вафот этди.

Янги тасдиқланган ҳолатларнинг ярмидан кўпи Тэгу жануби-шарқидаги черковга борганлар билан боғлиқ.

256 та янги ҳолатдан 182 таси Сеулдан 300 км жануби-шарқда жойлашган Тэгу шаҳрида, 49 таси қўшни Шимолий Кёнсан провинциясида қайд этилган.

Бошқа йирик вилоят ва шаҳарларда ҳам юқтиришнинг бир нечта ҳолатлари қайд этилган. Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (КCДC) баёнотига кўра, мамлакат пойтахти Сеулда олтита янги вирус инфекцияси қайд этилди.

Якшанба куни вирусдан огоҳлантириш даражаси «қизил» даражага кўтарилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тасдиқланган ҳолатлар сони яқин кунларда кўпаяди, чунки соғлиқни сақлаш органлари «Исо Синчхонджи черкови» диний сектасининг 210 мингдан ортиқ аъзоларини текширишни бошлаган.


Сўнгги хабарлар