Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 1000дан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чоршанба куни Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг 169 та янги ҳолати ҳақида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform Рёнхап агентлигига таяниб.

Шундай қилиб, мамлакатда ўта хавфли коронавирус билан касалланганлар сони 1146 кишини ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати январ ойининг охирида қайд этилганди.

Бугунги кунга қадар Жанубий Кореяда коронавирусдан 11 киши, шу жумладан жигар трансплантацияси учун касалхонага ётқизилган 36 ёшли Монголия фуқароси вафот этган.

Хитойда эса коронавирусдан вафот этганлар сони 2715 га этди.

Сhinadaily нашрининг хабар қилишича, мамлакат миллий соғлиқни сақлаш комиссияси томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, сешанба куни янги коронавирусдан яна 52 киши вафот этган.

Шундай қилиб, Хитойнинг материк минтақасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2715 кишига этди. Шунингдек, материк Хитойда 406 та янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари қайд этилган.


Сўнгги хабарлар