Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди

Фото: None
SEOUL. YONHAP - Kazinform - Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика агентлиги (КDCA) маълумотларига кўра, мамлакатда COVID -19 билан касалланган яна 2427 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг умумий сони 325 804 тага етди, деб хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.

Чоршанбада кунлик инфекция юқтириш ҳолатлари сони 2 мингдан ошди, душанба ва сешанба кунлари эса тестлар сони кам бўлгани учун бу ҳолатлар сони 2 мингдан ошмади.

26 сентябрдан бери Жанубий Кореяда 2000 дан ортиқ коронавирус ҳолатлари қайд этилган ва Чусок байрамидан кейин биринчи марта 3000 дан ортиқ кунлик коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган.

Касалликнинг янги «импорт қилинган» ҳолатлари сони 27 тага етди, жами 14617 та ҳолатни ташкил этмоқда.

КDCA маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб оғир аломатлар билан оғриган беморлар сони 375 тага етди, бу ўтган куни 354 та бўлган эди.

Мамлакатда яна саккиз киши COVID-19дан вафот этди, вафот этганларнинг умумий сони 2,544 тага етди.

Сўнгги хабарлар