Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Жанубий Кореяда кўчмас мулк сотиб олишда Хитой фуқаролари етакчилик қилмоқда

24 Май 09:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Хитойликлар 2021 йилда Жанубий Кореяда қарийб 7 мингта кўчмас мулк сотиб олди, дея хабар беради Kazinform Yonhap ахборот агентлигига таяниб.

Ҳукмрон «Халқ кучи» партиясидан депутат Чунг Ву Тайкнинг Миллий ассамблея тадқиқот хизматига таяниб ҳисоботига кўра, ўтган йили Хитой фуқаролари томонидан жами 6640 та кўчмас мулк сотиб олинган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Сеул миллий пойтахти минтақасида жойлашган (учта маъмурий ҳудуддан иборат: Сеул, Инчхон ва Кенгидо).

Пойтахтни ўраб турган Кенгида провинциясида 2659 та хонадон ва уйлар билан жами хорижий харидларнинг 78,1 фоизи хитойликларга тўғри келди. Ушбу минтақада АҚШ фуқаролари 408 та кўчмас мулк сотиб олдилар.

Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Инчхон шаҳри – 1220 та ва пойтахт Сеул – 736 та объект эгаллади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар