Жанубий Кореяда 17 йўловчини олиб кетаётган автобуснинг устига уй қулаб тушди

None
None
KWANGJU. Kazinform – Жанубий Кореянинг жанубидаги Квангжу шаҳрида қулаган беш қаватли уй йўловчилар автобуси устига тушиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform BBC агентлигига таяниб.

Миллий ёнғиндан қутқариш хизматининг маълумотларига кўра, 17 йўловчиси бор автобус бузилиши керак бўлган бинонинг ёнига келиб тўхтаган пайтда, у қулаган.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар вайроналар остида омон қолган бўлиши эҳтимоли мавжуд одамларни қутқариш учун ишламоқда. Бинонинг қулаш сабаби ҳали маълум қилинмади.

Ўт ўчиручилар хизмати вакили сўзларига кўра, воқеа жойида бўлган барча ишчилар эвакуация қилинган.

Йиқилган бино қаршисида жойлашган дўкон эгасининг сўзларига кўра, воқеа худди зилзилага ўхшаган.

«Мен йўлни кўра олмай қолдим, атрофни туман қоплагандек туюлди. Кейин ташқаридаги камералардан бинонинг автобус устига қулаганини кўрдим», - деди у журналистларга.

Сўнгги хабарлар