Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяга COVID-19га қарши курашишга ёрдам беришга тайёр
16 Май 14:23

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяга COVID-19га қарши курашишга ёрдам беришга тайёр

PEKIN. Kazinform – Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Миллий ассамблеядаги (Корея Республикаси парламенти) нутқи чоғида ёрдам кўрсатишни кечиктириб бўлмаслигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Yonhap ахборот агентлигига таяниб.

«Агар Шимолий Корея ҳукумати розилик берса, биз саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз ва зарур ёрдамни кўрсатамиз, жумладан, дори-дармон, коронавирусга қарши вакциналар, тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришни ташкил этиш ва шифокорларни юборишга тайёрмиз. Биз коронавирус таҳдидига дуч келган Шимолий Корея халқига зарур ёрдамни кўрсатишни кечиктирмаслигимиз керак», — деди Юн Сок Ёль.

Аввалроқ, 12 май куни КХДР расмийлари мамлакатда COVID-19 билан касалланишнинг илк ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

13 май куни жаҳон матбуотида Шимолий Кореяда янги вирус билан касалланганлар сони 18 мингдан ошиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.

ЖССТ эпидемияга қарши курашда КХДРни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив