Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёль расмий ташриф билан Қозоғистонга келади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жанубий Корея Республикаси Президенти Юн Сек Ёльнинг Қозоғистонга ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз Жанубий Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Пак Жин билан очиқ ва самарали учрашув ўтказдик. Унинг хулосасига кўра, тегишли масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун яхши имконият бор, деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан вазир Пак Жинга ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига мамлакатимизга расмий ташрифи учун миннатдорчилик билдираман. Жанубий Корея билан дўстлик, ўзаро ишонч ва конструктив шерикликни ривожлантириш мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги энг муҳим устувор йўналишлардан биридир», – деди Мурат Нуртилеу Жанубий Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Парк Жиннинг ташрифи доирасида ташкил этилган брифингда.

Вазир икки томонлама ишончли ҳамкорликнинг далили сифатида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021 йил августда Жанубий Кореяга давлат ташрифини мисол келтирди.

Ушбу ташриф давомида икки томонлама муносабатлар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

«Шунингдек, мен ҳамкасбим билан келаси йили Жанубий Корея Республикаси Президенти жаноб Юн Сок Ёльнинг Қозоғистонга ташрифини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдик. Қолаверса, Ҳукумат ва Парламент аъзоларининг ташрифи сиёсий мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим экани ҳақида умумий фикр шакллангани ҳам қувонарли», а – деди М. Нуртилеу

Сўнгги хабарлар