+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Жанубий Корея пойтахти мэрининг жасади топилди

10 Июль 09:48
Баҳам кўринг:
Жанубий Корея пойтахти мэрининг жасади топилди

SEUL. BBC – Kazinform – Пайшанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул мэрининг жасади полиция томонидан топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Шаҳар мэрининг қизи пайшанба куни кечқурун 64 ёшли Парк Вон Суннинг йўқолганини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, отаси уйдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. У қизига хат ёзип қолдирип кетган. Уни кўрган қизи заҳотиёқ полицияни чақирди.

Шаҳар маъмуриятидан Associated Press агентлигига хабар беришича, Парк Вон Сун пайшанба куни ишга келмаган. Шу сабабли, у иштирок этиши керак бўлган барча учрашувлар ва тадбирлар қолдирилди.

Кузатув камераси мэрни соат 10:53да Сонбук-гу туманидаги ўрмон томонга кетаётган тушип қолган. Сўнгги бор у ерда уяли телефон сигнали қайд этилди.

Мэрни қидиришда 600 га яқин полиция ва ўт ўчирувчилар иштирок этди. Операцияга дрондлар ва итлар ҳам жалб қилинган.



Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Парк Вон Сун Сеул мэри бўлиб сайланган эди. Ўтган йилнинг июль ойида у учинчи марта мэр этиб сайланди ва қонун бўйича, бу унинг сўнгги муддати эди.

Маълумоти - юрист. У 1982 йилдан бери юрист бўлиб ишлаган ва инсон ҳуқуқлари бўйича ихтисослашган.

1970 йилларнинг охирида у Парк Чун Хи диктатурасига қарши талабалар норозилик намойишларида қатнашгани учун Сеул миллий университетидан чиқариб юборилди. Ўқишдан чиққан сўнг, у бир неча ой қамоқда ўтирди.

1993 йилда у Гарвард университетининг ҳуқуқшунослик факультетида тадқиқотчи бўлиб ишлаган.

Сеул мэри бўлган пайтида Парк Вон Сун шаҳарни ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган.

2013 йилда Сеул метроси ва шаҳар атрофидаги поездларга тарифларни оширишни тўхтатганди.





Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив