Жанубий Корея - Португалия, Камерун - Бразилия – ЖЧ-2022 ўйинларининг жонли эфир вақти

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Астана вақти билан соат 21:00да «Qazaqstan» телеканали Жанубий Корея - Португалия учрашувини жонли эфирда намойиш қилишни бошлайди.

Шунингдек, соат 21:00да «Qazsport» телеканалида Гана - Уругвай учрашуви жонли эфирда намойиш этилади.

2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси Астана вақти билан 01:00да яна иккита учрашув бошланади. «Qazaqstan» телеканали Камерун - Бразилия учрашувини намойиш этади. «Qazsport» телеканали Сербия – Швейцария учрашувини жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган.

Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 18 декабрга қадар давом этади.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар