Валюталар курси:
    usd/kzt 477.54 eur/kzt 476.11

    rub/kzt 7.95 cny/kzt 68.05
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +12+14℃

Жанубий Каролинада бир аёл аллигатор ҳужумидан сўнг вафот этди

16 Август 17:15

WASHINGTON. Кazinform - Расмийларга кўра, душанба куни Жанубий Каролинада бир аёл аллигатор ҳужумидан вафот этган, деб хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Бофорт округи полициясининг маълум қилишича, улкан аллигатор Окати ҳудуди Сун Сити Хилтон Хед шаҳридаги ҳовуз четида топилган. Жабрланувчининг шахси аниқланмаган.

Флорида Балиқ ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш комиссияси матбуот котиби Мелоди Килборннинг айтишича, аллигаторлар баҳор ва ёзда ҳарорат кўтарилиб, уларнинг метаболизми кучайганда озиқ-овқат излайди.

Килборн одамларни хавфсизлик қоидаларини сақлашга чақирди. Аллигаторлар айниқса кечаси фаол, шунинг учун фақат кундузи белгиланган жойларда сузиши керак. Ҳеч қачон аллигаторни озиқлантирмаслик керак.

Бу судралиб юрувчиларнинг одамларга қилинган бешинчи ҳужумидир. Аввалроқ Жанубий Каролинада бир одам аллигатор томонидан ўлдирилгани хабар қилинганди.

Фото: аbcnews.gо.cоm

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар