Жанубий Африкадаги тунги клублардан бирида 22 кишининг жасади топилди
27 Июнь 12:03

Жанубий Африкадаги тунги клублардан бирида 22 кишининг жасади топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жанубий Африка ҳукумати Ҳинд океани соҳилида жойлашган Ист-Лондон шаҳридаги тунги клубда топилган 22 кишининг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.

Франc-Прессе агентлиги хабарига кўра, вафот этганлар танасида бирорта жароҳат излари бўлмаган. Агентлик маълумотларига кўра, улар 18 ёшдан 20 ёшгача, баъзилари ҳатто 15 ёшда бўлган.

Жасадлар ўликхонага олиб кетилган. Клубга ташриф буюрганларнинг ўлими сабабларини аниқлайдиган токсикологик экспертиза ўтказилади.

Маҳаллий амалдорнинг сўзларига кўра, ўша кеча клубда кўплаб битирувчилар бўлган.

Жанубий Африканинг Шарқий Кап провинцияси раҳбари Оскар Мабуйяне фожиа сабабларини очиқламади, бироқ «чексиз алкогол истеъмолини» танқид қилди.

ЖАР президенти Сирил Рамафоса ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва 18 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг клубга юборилишини танқид қилди.

Янгиликлар

Архив