Жанубий Африкада вабодан 31 киши ҳалок бўлди

None
Фото: Abdulrahman Yusupov, Ekip , aa.com.tr
ANKARA. ANADOLU-Kazinform – Жанубий Африкада февраль ойида бошланган вабодан вафот этганлар сони 31 нафарга етди, дея хабар беради Kazinform Аnadoluга таяниб.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Гаутенг провинциясида вабодан 29 киши, Фри-Стейт ва Мпумаланга провинцияларида яна биттадан ўлим қайд этилган. Жанубий Африкада жами 166 та лаборатория томонидан тасдиқланган вабо инфекцияси аниқланган, яна 202 нафари шифокорлар томонидан текшириляпти. Расмийлар аввалроқ 22 кишининг ўлимини эълон қилган эди.

Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса эпидемиянинг эпицентрига айланган пойтахт четидаги Хамманскраалега ташриф буюрди.

Президент вабо эпидемиясини тезроқ бартараф этиш учун ҳукумат барча зарур чораларни кўраётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 43 мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ одам вабо тарқалиши хавфи остида.


Сўнгги хабарлар